
Ўзбекистонда илк бор Технологик металлар соҳасига ихтисослашган олий мактаб фаолияти бошланди. Бу таълим муассасаси Ўзбекистон Технологик металлар комбинати (ТМК) ташаббуси билан ташкил этилди ва унинг асосий мақсади — республикамизда технологик металлар соҳаси учун юқори малакали мутахассисларни етиштиришдан иборат.
Бакалавр дастури халқаро ҳамкорлик асосида ташкил этилган бўлиб, у Италиянинг машҳур Пиза университети билан ҳамкорликда амалга оширилади. Дарслар тўлиқ инглиз тилида олиб борилади ва назарий билимлардан ташқари, талабалар ТМКнинг ишлаб чиқариш объектларида амалиёт ўташ имкониятига эга бўлади. Бошланғич босқич учун ТМК томонидан 25 нафар иқтидорли ёшлар учун грант ажратилган.
Магистратура йўналиши ҳам халқаро миқёсда ташкил этилган. Ушбу босқичда Геология фанлари университети билан ҳамкорликда критик минераллар бўйича мутахассислар тайёрланади. Лойиҳа Хитойнинг Геофанлар университети билан биргаликда амалга оширилиб, таълим жараёнлари ҳам инглиз тилида ташкил этилади. Магистратуранинг иккинчи йили Хитойда ўтиб, битирувчилар икки давлат — Ўзбекистон ва Хитой дипломига эга бўлишади. Бу босқич учун ҳам 10 та тўлиқ грант кўзда тутилган.
Таълимни муваффақиятли якунлаган битирувчилар ТМКда доимий иш жойи билан таъминланади. Бу нафақат ёшлар учун, балки мамлакат саноати учун ҳам улкан имконият ҳисобланади.
Мутасаддилар таъкидлашича, ушбу янги олий мактаб нафақат маҳаллий, балки халқаро стандартларга жавоб берадиган мутахассислар тайёрлашни кўзда тутади ва металлургия, геология ҳамда минералогия соҳаларидаги кадрлар етишмаслиги муаммосини бартараф этишга қаратилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар