
Ер сайёрасида узоқ давом этган ва жаҳон бўйлаб миллионлаб одамлар диққат марказида бўлган кучли магнит бўрони ўз ниҳоясига етди. Бу ҳақда Россия Фанлар академияси қошидаги Коинот тадқиқотлари институтининг Қуёш астрономияси лабораторияси расмий баёнотида маълум қилинди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, магнит бўрони якшанба куни бошланган ва 66 соат давом этган. У ўз авжига чиққан вақтда G4 — яъни жуда кучли даражага етган. Баёнотда: “Магнит бўрони якунланди, геомагнит кўрсаткичлар яна хавфсиз – яшил диапазонга қайтди”, — дея билдирилган.
Қуёш шамолининг Ерга яқин қисмларидаги фаоллик даражаси анча паст бўлгани сабабли, мутахассислар бу каби кучли геомагнит бузилишлар яқин орада яна такрорланиши эҳтимоли жуда камлигини таъкидламоқда.
Ушбу бўрон 2017 йил апрель ойида қайд этилган 69 соатлик бўрондан сўнг сўнгги етти йилда кузатилган энг узоқ давом этган геомагнит бузилишлар силсиласи сифатида қайд этилди. Ушбу ҳолат глобал алоқа, навигация тизимлари, ҳатто инсон саломатлигига ҳам муайян таъсир кўрсатиши мумкин эди.
Маълумот учун, Ер атрофидаги магнит майдон бузилиш даражаси G1дан G5гача бўлган беш баллик шкала орқали баҳоланади. G1 – енгил, G5 эса улкан кучли бўронлар тоифасига киради.
Астрономлар ва метеорологлар сўнгги кунларда бутун дунё бўйлаб юзага келган ноодатий табиий фаоллик ҳақида огоҳлантириб келаётган эди. Энди эса Ернинг магнит муҳити яна барқарор ҳолатга қайтмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар