date
views 599

Термизда қонунни четлаб ўтган “свет ўғриси” фош этилди

Термизда қонунни четлаб ўтган “свет ўғриси” фош этилди
Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида жойлашган умумий овқатланиш муассасасида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” ҳудудий бошқармаси маълум қилди.

Маълумотларга кўра, “З.Ш.” МЧЖга тегишли мазкур объектда электр ҳисоблагичдан ташқарича уланиш орқали давлат ресурсларидан ноқонуний тарзда фойдаланилган. Назорат тадбири вилоят прокуратураси ва Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур қоидабузарлик орқали давлатга 300 миллион сўмдан зиёд — аниқроғи, 300,5 миллион сўм миқдорида иқтисодий зарар етказилган.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Қонунбузарга нисбатан тегишли чоралар кўрилиши, келтирилган зарар қопланиши ва содир этилган ноқонуний ҳаракатлар ҳуқуқий баҳога эга бўлиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги йилларда энергетик ресурслардан самарали ва қонуний фойдаланиш масаласи давлат томонидан қатъий назоратга олинган. Айниқса, тадбиркорлик субъектларининг бу борадаги масъулияти орттирилиши кутилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Термизда қонунни четлаб ўтган “свет ўғриси” фош этилди