date
views 116

Mobiuz сотувга чиқарилди: Давлат улуши рақобатда қиммат топади

Mobiuz сотувга чиқарилди: Давлат улуши рақобатда қиммат топади
Ўзбекистондаги йирик алоқа операторларидан бири — Mobiuz (Universal Mobile Systems) компанияси хусусийлаштиришга тайёрланмоқда. 2025 йил 9 июнь куни Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан компаниянинг 100 фоиз давлат улуши сотувга қўйилгани расман эълон қилинди. Бу воқеа мамлакат иқтисодий ислоҳотларининг яна бир муҳим босқичи сифатида баҳоланмоқда.

Мазкур жараённи халқаро стандартлар асосида очиқ ва самарали ташкил этиш мақсадида дунёда ўз обрўсига эга бир қатор компаниялар жалб этилди. Rothschild & Co халқаро инвестиция банки — етакчи стратегик ва молиявий консултант сифатида фаолият юритади. Унга KPMG халқаро консалтинг компанияси молиявий масалалар бўйича ёрдам беради. Шу билан бирга, Deloitte компанияси молиявий, солиқ ва юридик экспертиза ҳамда мустақил баҳолаш бўйича масъул этиб белгиланди.

Хусусийлаштириш жараёни очиқ ва шаффоф рақобат асосида амалга оширилади. Унда нафақат маҳаллий, балки халқаро инвесторлар ҳам иштирок этиш имконига эга бўлади. Бу эса рақобатни кучайтириб, компаниянинг ҳақиқий бозор қийматини белгилашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Маълумки, Mobiuz мамлакат мобил алоқа бозорида муҳим ўрин эгаллаб келаётган операторлардан бири бўлиб, кенг қамровли тармоғи ва фаол абонентлар сони билан ажралиб туради. Унинг хусусий секторга ўтиши соҳадаги рақобатни янада кучайтириши ва хизматлар сифатини яхшилаши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бу Ўзбекистон ҳукумати томонидан амалга оширилаётган йирик хусусийлаштириш дастурининг навбатдаги босқичидир. Давлат иқтисодиётини либераллаштириш, инвестициявий муҳитни яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш каби мақсадлар кўзда тутилган.

Ҳозирданоқ бозор эътиборида турган Mobiuz — яқин орада янги эгаси билан қандай юз тутади? Кутилаётган рақобат бу улушнинг нархини қанчалик оширади? Бу каби саволлар яқин кунларда жавобини топиши кутилаяпти.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Mobiuz сотувга чиқарилди: Давлат улуши рақобатда қиммат топади