date
views 16 946

12 июнь об-ҳавоси: ёмғир ёғиши кутилаётган ҳудудлар эълон қилинди

12 июнь об-ҳавоси: ёмғир ёғиши кутилаётган ҳудудлар эълон қилинди
Ўзбекистон Республикасида 12 июнь кунига мўлжалланган об-ҳаво шароити “Ўзгидромет” томонидан эълон қилинди. Мамлакат бўйлаб айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир, момақалдироқ ва чанг-тўзонли шамоллар кузатилиши кутилмоқда. Иш ҳафтасининг давомида нам ҳаво массалари циркуляцияси сақланиши ва сел хавфи 16 июнгача узайтирилиши билдирилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли ва вақт-вақти билан ўзгарувчан бўлади. Куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади, баъзи вақтларда 10–12 м/с гача кучайиши ва чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат тунги пайтда 21–23°, кундузи 33–35° даража атрофида бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли, лекин қуруқ ва илиқ бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7–12 м/с тезликда, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Чангли шамол эҳтимоли мавжуд. Кечаси 17–22°, кундузи 32–37° даража.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам шунга ўхшаш ҳаво сақланади. Намлик даражаси паст бўлиб, шамол тезлиги айрим жойларда юқори бўлиши мумкин. Ҳарорат: кечаси 20–25°, кундузи 32–37°.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ эҳтимоли мавжуд. Ҳарорат тунги пайтда 18–23°, кундузи 30–35° даража.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида қуроқ ва илиқ об-ҳаво сақланади. Ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 20–25°, кундузи 33–38° даражагача кўтарилади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги об-ҳаво прогнозига кўра, кундуз ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат тунги 18–23°, кундузи 30–35° даража.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда эса айрим жойларда ёмғир ёғиши ва сел-сув тошқинларининг юзага келиши хавфи сақланмоқда. Шамол кучайиши ва момақалдироқ эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси 12–17°, кундузи 23–28° даража.

Тавсия: аҳолига қуёш нурларидан ҳимояланиш, момақалдироқ пайтида баланд жойлардан узоқлашиш ва тоғли ҳудудларда эҳтиёткорликни кучайтириш тавсия этилади. Сел хавфи сақланадиган ҳудудларда ўз йўналишингизни режалаштиришда об-ҳаво маълумотларини инобатга олинг.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 12 июнь об-ҳавоси: ёмғир ёғиши кутилаётган ҳудудлар эълон қилинди