16:31 / 28.11.2016
17 314

Халқ таълими вазирининг виртуал қабулхонаси иш бошлади

Халқ таълими вазирининг виртуал қабулхонаси иш бошлади

Халқ таълими вазирлиги фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш, ҳамюртларимизнинг соҳага оид таклиф, мулоҳаза ва аризаларини зудлик билан кўриб чиқиш, қолаверса, тизимда олиб борилаётган ислоҳотлар борасида жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида Халқ таълими вазирининг виртуал қабулхонаси (www.uzedu.uz) ишга туширилди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

Бугунги кунда фуқаролар Халқ таълими вазирлигига:

- Халқ таълими вазирининг виртуал қабулхонаси;
- “Ишонч телефони” 10-06;
- [email protected] электрон почта манзили орқали мурожаат қилиш ва қисқа муддат ичида ўз саволларига жавоб олиш имкониятига эгалар.

Халқ таълими вазирининг виртуал қабулхонасига мурожаатлар амалдаги қонун талаблари асосида қабул қилиниб, ўрнатилган тартибда ва қонун билан белгиланган муддатларда кўриб чиқилади.

Вазирлик томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари доимий назоратга олиниб, ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири тургани инобатга олинган ҳолда, уларнинг ҳар бирига асосли жавоблар қайтарилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Халқ таълими вазирининг виртуал қабулхонаси иш бошлади