date
views 237

Иқтисодчилар огоҳлантирди: Чекловлар таксиларни йўқотмайди, ишончни йўқотади

Иқтисодчилар огоҳлантирди: Чекловлар таксиларни йўқотмайди, ишончни йўқотади
Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимовнинг танқидий фикрлари жамоатчиликда долзарб муҳокамага айланди. Унга кўра, ҳозирда муҳокама марказида турган вилоятлараро ҳаракат чекловлари ва ҳайдовчилар фаолиятига қаратилган янги тартиблар жамиятда асосли ва чуқур саволлар туғдирмоқда.

Тошкентдаги автомобил тирбандликларига қарши курашиш баҳонасида вилоятдан келган ҳайдовчиларнинг фаолиятини чеклаш таклифи мутахассис томонидан хато ва самарасиз ечим сифатида баҳоланди.

"Муаммо талабда, таклифда эмас", — дейди иқтисодчи. Тошкентда жуда кўп фуқаролар шахсий автомашинада ҳаракатланади. Ҳозирги шароитда тўғри ечимлар сифатида жамоат транспортига инвестиция киритиш, шаҳар марказларида пуллик автотураргоҳлар ташкил этиш ёки муайян вақтларда ҳаракат учун ҳақ тўлаш каби воситаларни қўллаш мумкин. Бироқ бу ўрнига қайси вилоятдан эканини асос қилиб, ишлаш ҳуқуқини чеклаш демократик жамият мезонларига мутлақо зид.

Халқаро тажрибага назар: Жанубий Америкада амалга оширилган рақамга қараб ҳаракатланиш режими натижасида аҳоли икки баробар кўпроқ автомобил харид қилган — муаммо ечилмаган, аксинча кучайган.

Шу билан бирга, масала фақат иқтисодий эмас, балки ҳуқуқий-ҳуқуқбузарликка айланиши мумкин. Чунки Конституцияга асосан, Ўзбекистон фуқароси мамлакат ичида эркин ҳаракатланиш, ишлаш ва яшаш ҳуқуқига эга. Вилоят мансублиги асосида меҳнат қилишга тўсиқ қўйиш бевосита инсон ҳуқуқларига зид келади.

Беҳзод Ҳошимов бундай чекловлар мантиқсизлигини тушунтириш учун яна бир қизиқ тафаккур тажрибасини тақдим этади: “Қашқадарёлик ҳайдовчи Тошкентда ишламаслиги керак” деган фикрга ишонган одам, “Юнусободлик ҳайдовчи Сергелида ишлай олмайди” деган гапни ҳам қабул қила оладими? Йўқ, албатта. Лекин уларнинг фарқи йўқ – иккаласи ҳам Ўзбекистон ҳудудида яшайдиган фуқаролар.

Хулоса: Бир давлат ичида инсонларни келиб чиқишига қараб ажратиш, ишлаш имконини чеклаш — эркинлик тамойилларига қарши. Нью Йорк ва Нью Жерси мисолидаги каби, давлат фуқаролари ўз юртида эркин меҳнат қилиш ҳуқуқига эга бўлиши керак.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Иқтисодчилар огоҳлантирди: Чекловлар таксиларни йўқотмайди, ишончни йўқотади