21:48 / 28.11.2016
17 126

Тошкентда 8 та маданият ва истироҳат боғлари қурилади

Тошкентда 8 та маданият ва истироҳат боғлари қурилади

Келгуси йили Тошкент шаҳрида 8 та янги маданият ва истироҳат боғи барпо этилади. Бу ҳақда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев пойтахтлик сайловчилари билан учрашувида маълум қилди.

Пойтахт аҳолиси томонидан шаҳарда маданият ва истироҳат боғлари етарли эмаслиги ҳақида билдирилаётган кўплаб эътирозлар инобатга олиниб, бу борадаги ишларни яхшилаш мақсадида махсус дастур ишлаб чиқилди. Унга кўра, 2017 йилда Тошкент шаҳрида 8 та янги маданият ва истироҳат боғи барпо этилади. Уларни жойлаштириш учун Мирзо Улуғбек, Миробод, Учтепа, Сирғали, Чилонзор, Шайхонтоҳур ва Яшнобод туманларида тегишли ер майдонлари ажратиб қўйилди, дейди номзод ўз нутқида.

Бундан ташқари, Бектемир туманида, Чирчиқ дарёси қирғоғида 70 гектар майдонда умумий қиймати 80 миллион доллар бўлган, дунёдаги энг машҳур «Диснейленд» паркларидан қолишмайдиган Марказий Осиёдаги энг катта замонавий аттракционлар боғи қурилади. Ҳозирги пайтда мазкур лойиҳани амалга ошириш юзасидан Европанинг етакчи парк операторлари билан музокаралар олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентда 8 та маданият ва истироҳат боғлари қурилади