
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 июнь куни Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрига йўл олди. Сафар Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг расмий таклифига биноан амалга оширилди.
Давлат раҳбари “Марказий Осиё – Хитой” форматдаги иккинчи юқори даражали саммитда иштирок этади. Мазкур тадбир минтақадаги давлатлар ва Хитой ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида ташкил этилган.
Саммит доирасида транспорт ва логистика, энергетика, рақамлаштириш, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги лойиҳаларни илгари суриш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда. Шу билан бирга, хавфсизлик, иқлим ўзгариши ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш каби долзарб муаммолар ҳам кун тартибида бўлади.
Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан икки томонлама учрашуви режалаштирилган. Учрашув чоғида Ўзбекистон-Хитой стратегик шериклигини янада мустаҳкамлаш, савдо айланмасини ошириш ва янги лойиҳаларни йўлга қўйиш каби масалалар муҳокама этилади.
Саммит натижалари минтақавий ҳамкорликни чуқурлаштириш ва сиёсий-иқтисодий муносабатларни янада фаоллаштиришга хизмат қилиши кутилмоқда.
Президент ташрифи якунларига кўра бир қатор муҳим ҳужжатлар имзоланиши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар