
Самарканд шаҳрида истиқомат қилувчи бир фуқаро фарзандлари олдидаги мажбуриятини виждонан адо этиб, етук фуқаролик намунаси кўрсатди. У вояга етмаган икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун белгиланган алимент тўловларини олдиндан тўлиқ амалга оширди.
Мажбурий ижро бюроси Матбуот хизматининг маълум қилишича, фуқаро Самарканд шаҳар фуқаролик ишлари бўйича судининг 2023 йил 12 февралдаги ҳал қилув қарорига асосан фарзандларини таъминлаш мақсадида алимент тўловига мажбур этилган. У ўз мажбуриятини орқага сурмай, собиқ рафиқаси билан ўзаро келишган ҳолда, болалари 18 ёшга тўлгунига қадар белгиланган барча маблағни бир йўла тўлаб беришни сўраб, Мажбурий ижро бюросига мурожаат қилган.
Натижада, давлат ижрочилари томонидан ҳисоб-китоб қилинган миқдор асосида, у собиқ турмуш ўртоғи фойдасига 25 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ тўлаб берди. Ушбу тўлов билан бирга ижро иши расман ёпилди.
Бу каби ҳолатлар, нафақат ҳуқуқий онг ва ижтимоий масъулият даражасининг ошаётганидан далолат беради, балки фарзандлар тақдирига бефарқ бўлмаган ота-она муносабатининг ёрқин намунасидир. Масъуллар бундай амалиётни қўллаб-қувватлаб, алимент тўловларини вақтида ва адолатли тарзда амалга ошириш барча ота-оналар учун устувор бурч эканини таъкидламоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар