
20−22 июнь кунлари Ўзбекистоннинг бир қатор тоғли ва тоғолди ҳудудларида кучли ёмғирлар оқибатида сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет агентлиги аҳолини огоҳлантирди.
Сел хавфи юзага келиши мумкин бўлган ҳудудлар:
- Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманлари ҳамда Ангрен ва Олмалиқ шаҳарлари;
- Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган ва Янгиқўрғон туманлари;
- Фарғона вилояти: Фарғона, Бешариқ туманлари ҳамда Сўх ва Шоҳимардон ҳудудлари;
- Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ва Хонабод шаҳри.
Ўзгидромет ахборотида таъкидланишича, кўп миқдордаги ёмғир сувлари тўпланиши сел ва сув тошқинларига сабаб бўлиши мумкин. Бу эса айрим ҳудудларда йўллар, уй-жойлар ва инфратузилма объектларини сув босишига олиб келиши эҳтимолини оширади.
Махсус мутахассислар томонидан тошқинлар хавфига қарши чоралар кўрилаётган бўлса-да, фуқаролар, айниқса тоғли ҳудудларда яшовчи аҳоли, дам олувчилар ва ҳайдовчилардан максимал эҳтиёткорлик талаб этилмоқда. Табиатнинг кескин ўзгариши барча учун хатар туғдириши мумкин, шунинг учун ҳар қандай хавфдан сақланиш учун вазиятни доимий кузатиб бориш муҳим саналади.
Эслатма: Сел-хавфли ҳудудларда саёҳат, дам олиш ёки сафарлар режалаштирилган бўлса, у ҳолда об-ҳаво маълумотларини диққат билан кузатиб бориш тавсия этилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар