Интернетнинг ўзбек тилида ижод қилувчи энг машҳур блоггерларидан бири Санжар Саид сайловга бефарқ бўлганларни жиддий танқид қилди. Блоггернинг бироз ҳақоратли танқиди қуйидагича:
«4 декабрь куни Президентни сайлашга борасизми? Мен албатта бораман! Орзу-истакларим, режа-мақсадларим ушалиши, оилам, яқинларим учун ҳам сайловда қатнашаман. Сизга ҳам шуни тавсия қиламан.
“Қатнашсам-қатнашмасам ҳеч нима ўзгармайди”, деган фикрларни каллангиздан чиқариб ташланг! Нолишни, танқид қилишни, маслаҳат беришни, бировларнинг устидан кулишни қотирамиз. Энди олдимизда тайёр турган ҳуқуқларимиздан фойдаланишни ҳам билайлик!
Бизни ким ва қандай бошқариши аҳамиятсиз бўлса, бефарқ, лоқайд тураверсак, дуч келган одам устимизга келиб, хоҳлаган сиёсатини юритаверади.
Сиз шунга розимисиз? Агар “ҳа” деб жавоб берсангиз ёки нима дейишни билмасангиз, узркуя, сизнинг тўнкадан фарқингиз йўқ! Аммо тўнкаларнинг бир устунлик томони бор: улар на танлаш, на сайлаш имкониятига эга. Акс ҳолда улар албатта имкониятларидан фойдаланган бўлар эди.
PS: Тўнкаларга тепасига ким чиқиб олишининг фарқи йўқ.»
Санжар Саид
Таҳририятдан: сайловда қатнашиш ёки қатнашмаслик ҳар кимнинг ўз ҳуқуқи. Биз сайловда фаол қатнашганларни қўллаб-қуватлаймиз. Қатнашмаган фуқароларни ҳақорат қилишдан йироқмиз. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”