date

Тошкент аэропортида аёл фоҳишаликка етаклашда қўлга тушди

Тошкент аэропортида аёл фоҳишаликка етаклашда қўлга тушди
Тошкент халқаро аэропортида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида инсон савдосига алоқадор жиддий жиноятнинг олди олинди. Фуқаро Сиддиқова номзод аёл билан ижтимоий тармоқлар орқали танишган, ишончига кириб, уни юқори даромадли иш ваъдаси билан Туркияга олиб кетмоқчи бўлган пайтида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари томонидан фош этилди.

Тергов маълумотларига кўра, ушланган аёл ўзи 5 йилдан буён Туркияда яшаб келаётганини, бир неча ҳафта муқаддам Ўзбекистонга қайтганини ва жабрланувчига иш таклиф қилиб, уни юртиш учун аэропортга олиб келганини маълум қилган.

«Мен у билан WhatsApp орқали гаплашдим. Қиз рози бўлди. Мен уни Туркияда йўналтиришим, тил ва шаҳарни ўргатишим керак эди. Лекин аэропортда ички ишлар органлари томонидан тўхтатилди ва биз Чилонзор ИИБга олиб кетилдик», — деган изоҳ берган Сиддиқова.

У билан бирга олиб келинган буюмлар, жумладан, бир нечта хорижий паспортлар, Тошкент–Истанбул авиарейси чипталари ва мобил телефонлар холислар иштирокида текширилган ва далил сифатида расмийлаштирилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси — “Одам савдоси” билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда. Тегишли органлар томонидан айбланувчининг бошқа жиноий эпизодларда иштирок этган-этмагани ўрганилмоқда.

Мутасаддилар бу каби ҳолатларда фуқароларни огоҳ бўлишга, иш ва пул ваъдаларининг ортидан нотаниш шахсларга эргашмасликка, хорижга чиқишда барча расмий ва ҳуқуқий ҳужжатларни текширишга чақирмоқда.

Одам савдоси — бу фақат шахсий ҳаётга эмас, балки бутун жамият хавфсизлигига таҳдид солувчи жиноий фаолиятдир. Уни бартараф этишда барчамизнинг фаол иштирокимиз муҳим саналади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкент аэропортида аёл фоҳишаликка етаклашда қўлга тушди