
Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 2 декабрь куни республика бўйлаб ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар кузатилмайди, ҳаво ҳарорати бироз кўтарилади. Тошкент шаҳрида ҳарорат кечаси 3-5, кундузи 18-20 даражага етади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси 5-0 даража совуқ, кундузи 10-15 даража илиқгача кўтарилади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳарорат кечаси 2-7 даража, кундузи 13-18 даража илиқга етади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида кечаси 2-7, кундузи 15-20 даража илиқни ташкил этади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси 2-7, кундузи 15-20 даража илиқгача кўтарилади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида кечаси 0-5 даража, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар