
Қидирувда бўлган 12 нафар Ўзбекистон фуқароси БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, турли жиноятлар содир этганлиги учун қидирувда бўлган уч нафар шахсни топшириш тасдиғи олинган.
Шунингдек, Ўзбекистон ва Абу-Даби Интерпол Миллий марказий бюролари ўртасидаги учрашувда қидирувдаги шахслар ҳамда гумонланувчилар рўйхати алмашилган.
Шу билан бирга, қидирувда бўлган 12 нафар жиноятчини Ўзбекистонга экстрадиция қилиш жараёнини амалга ошириш бўйича келишувга эришилган.
Фото: ИИВ матбуот хизмати “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар