
Жорий ҳафтада Ўзбекистонда об-ҳаво кутилганидан ҳам қаттиқроқ иссиқлик билан синовга солинади. "Ўзгидромет" маълумотларига кўра, 2 июлдан 5 июлгача мамлакат бўйлаб жуда юқори ҳарорат кузатилиши мумкин.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу кунларда юртимизга жанубий йўналишдан келаётган юқори ҳароратли ҳаво оқимлари таъсирида термометр кўрсаткичлари кескин ошиб, одатдагидан анча юқори даражада бўлади.
2 июл куни авваламбор республиканинг шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида ҳаво 40–43 даражагача қизийди. Кейинги кунларда, яъни 3–5 июл оралиғида эса мамлакатнинг деярли барча ҳудудларида шиддатли иссиқлик сақланиб қолади. Жануб ва чўл ҳудудларида айрим жойларда 44–46 даражани ташкил этиши эҳтимолдан холи эмас.
Муҳим жиҳатлардан яна бири – бу шамолнинг кучайиши. 3–5 июл кунлари айрим ҳудудларда шамол тезлиги сониясига 20–25 метргача етиши мумкин. Бу эса чанг ва тўзонли ҳолатлар юзага келиши эҳтимолини оширади. Айниқса, очиқ майдонларда ва чўл ҳудудларида бундай ҳолатлар тез-тез рўй бериши кутилмоқда.
Шундай об-ҳаво шароитида аҳолига тўғридан-тўғри қуёш нуридан ҳимояланиш, кўпроқ суюқлик истеъмол қилиш ва имкон қадар куннинг энг иссиқ соатларида кўчада кўп юрмаслик тавсия этилади. Қариялар, болалар ва юрак-қон томир касалликларидан азият чекувчи фуқаролар эса янада эҳтиёткор бўлишлари лозим.
Ҳозирча об-ҳавонинг кескин ўзгариши бир неча кун сақланиши кутилмоқда. Шунинг учун мутахассислар ўзгарувчан иқлим шароитига тайёр туришни ва зарур чораларни кўришни таъкидламоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар