
Жорий йилнинг 1 июнидан Ўзбекистонда «Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар вақти» дастури ижросига киришилди.
Бу орқали тиббиёт муассасаларида ҳаракатланиш учун зарур шароитлар яратиш, аҳоли учун қулай рўйхатхона ва кутиш залларини ташкил этиш, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, шунингдек, шахсий гигиена қоидаларига риоя этилиши бўйича керакли чоралар кўриш каби қатор мақсадлар кўзда тутилган.
Ушбу дастур ижросини сифатли таъминлаш, жойлардаги маҳаллий мутасаддиларнинг бу жараёнларга асосий масъул сифатида жавобгарликни қанчалик ҳис этаётганини кузатиб бориш, лойиҳа учун ажратилаётган маҳаллий бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш, бу борада турли коррупциявий ҳолатларга йўл қўймаслик учун жамоатчилик назорати жуда муҳим.
Шу боис, Соғлиқни сақлаш вазирлиги барчани бу борада ҳамкорликка чақиради.
Ҳудудларда «Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар вақти» дастури доирасида коррупция билан боғлиқ ҳолатларга дуч келинганда, вазирликнинг Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмасининг (71) 241-10-65 ёки республика бўйича ягона 1203 рақамли «Ишонч телефони» ҳамда ssvantikor_bot телеграм ботига мурожаат қилиш мумкин.
Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.
«Унутманг! Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар қандай коррупциявий ҳолатга нисбатан муросасиз муносабатда бўлади ва фуқароларнинг ҳеч бир мурожаати эътибордан четда қолмайди», дейилади эълонда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар