23:28 / 03.12.2016
8 478

Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи Президентни сайлаш ҳуқуқига эга?

Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи Президентни сайлаш ҳуқуқига эга?

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси 2016 йилнинг 1 октябрида республикамиз нуфуси 31 млн. 977,1 минг кишига етганини хабар қилган эди. Хўш, ана шу қарийб 32 млн. кишининг қанчаси 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президенти сайловида овоз бериш ҳуқуқига эга? “Tafsilot.uz” мазкур савол билан Марказий сайлов комиссияси (МСК)га мурожаат қилди.

МСК матбуот хизматининг маълум қилишича, 21 миллион 450 мингдан зиёд ўзбекистонлик давлат раҳбарини сайлаш ҳуқуқига эга. Бу кўрсаткич аҳолининг 67,4 фоизини ташкил этади. Сайловда иштирок этувчи аҳолининг 49,5 фоизи эркаклар, 50,5 фоизи эса аёллардан иборат. Қонунчиликка кўра, сайлов кунигача ва сайлов куни 18 ёшга тўлган ва участка ҳудуди доирасида вақтинча ёки доимий истиқомат қилувчи фуқаролар овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланади.

Manba: tafsilot.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи Президентни сайлаш ҳуқуқига эга?