date

Магистратурага ҳужжат топшириш жараёни бошланди!

Магистратурага ҳужжат топшириш жараёни бошланди!
Республикадаги давлат олий таълим муассасалари магистратура йўналишларига 2025/2026 ўқув йили учун ҳужжат топшириш жараёни расман старт олди. Мазкур жараён бир ҳафта кечиккан ҳолда 8 июль кунидан бошлаб фаолият юритмоқда.

Абитуриентлар my.edu.uz расмий электрон платформаси орқали танлаган мутахассисликлари бўйича 30 июл санасигача (шу куни ҳам киритилади) онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Эътибор беринг: Магистратура босқичига қабул жараёнида фақат белгиланган талаб даражасидаги миллий ёки халқаро тил сертификатига эга бўлган номзодлар иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади. Бу талаб абитуриентларнинг касбий салоҳияти ва билимларини янада юқори даражада баҳолашга қаратилган.

Шунингдек, ҳар бир номзод ўз танлаган йўналишига мос равишда сертификат талабларини олдиндан ўрганиши, рўйхатдан ўтиш жараёнида ҳеч қандай хатоликларга йўл қўймаслиги тавсия этилади.

Бугунги кунда магистратура таълими нафақат илмий фаолиятга, балки мутахассис сифатида юксалишга ҳам катта имконият яратади. Шу боис, ушбу босқичга киришни мақсад қилганлар барча шартларни диққат билан ўрганиб чиқишлари муҳимдир.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Магистратурага ҳужжат топшириш жараёни бошланди!