
Тошкентдаги “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида иш бошлаган пресс-клуб ўз фаолиятини самарали тарзда давом эттирмоқда. Пресс-клуб меҳмони Қувайт ОАВси ходими Оссама Сроур Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган сайловлар ҳақида фикр билдирди.
Оссама Сроур, Қувайтнинг “Arab Times” газетаси мухбири:
—Биз Бухоро вилоятидаги бир нечта сайлов участкаларида бўлдик.
Тошкентда ташкил этилган пресс-клуб журналистлар учун кўплаб қулайликларни яратди. Мен кўплаб давлатларда бўлиб ўтган сайловларда халқаро кузатувчи сифатида иштирок этганман. Ўзбекистонда сайловчилар, журналистлар ва кузатувчилар учун яратилган шароитлар мақтовга сазовор. Мен айни пайтда Қувайтдаги оммавий ахборот воситалари учун бир қатор материаллар тайёрладим. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар