19:38 / 04.12.2016
5 992

Хитойлик кузатувчи: “Ўзбекистон халқи келажагига ишонади”

Хитойлик кузатувчи: “Ўзбекистон халқи келажагига ишонади”

Хитой халқ Республикасидан юртимиздаги муҳим сиёсий жараённи кузатиш учун ташриф буюрган Сюй Тао жаноби ҳам бугунги кун байрам каби ўтаётганини алоҳида эътироф этди.

— Мен Ўзбекистондаги сайлов жараёнини кузатиш жараёнида Андижонга ташриф буюрдим. У ерда комиссия аъзолари билан учрашдик. Барчаси бугунги муҳим сиёсий жараёнга сидқидилдан хизмат қилмоқда. Бугун эрталаб эса Тошкентдаги 14-сайлов округига ташриф буюриб, комиссия аъзоларининг фаолияти талаб даражасида ташкил этилганига гувоҳ бўлдим. Ҳар бир сайлов участкасида ташкил этилган она ва бола хоналари, тиббий ёрдам кўрсатиш хоналари эътиборимни тортди.

Мен кузатишларим жараёнида сайлов комиссияси аъзоларидан ташкил этилган тиббий ёрдам хоналарига мурожаат қилганлар бўлдими, деган савол билан мурожаат қилдим. Бирорта ҳам кўнгилсиз ҳолат кузатилмаганини таъкидлашди. Эрталаб соат 8 даёқ рўйхатга киритилганларнинг 50-55 фоизи овоз бериб бўлганди.

Комиссия аъзоларининг кийиниши ҳам менинг эътиборимни тортди: либосларда миллийлик ифода этилган. Ўзбекистон халқи келажагига ишонади, ана шу маънода сайловда иштирок этиб овоз беришмоқда.

Ўзбекистон халқи билан сайлов куни рўпара келсам, ҳар биридан албатта байрам билан дея табриклашганига гувоҳи бўлдим. Яна бир алоҳида эътиборли жиҳат шуки, барча сайловчилар кундалик юмушларини иккинчи даражага қолдириб, аввал овоз беришга боришганидир. Гарчи менинг овоз бериш ҳуқуқим бўлмаса-да, кўкрагимга “Мен овоз бердим, сиз-чи?” деган шиор ёрлиқ ёпиштиришди. Бу Ўзбекистон келажаги буюклигидан далолатдир.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Хитойлик кузатувчи: “Ўзбекистон халқи келажагига ишонади”