date

Пойтахтда жасорат рамзи: Президент шахсан инспекторга капитан унвонини топширди

Пойтахтда жасорат рамзи: Президент шахсан инспекторга капитан унвонини топширди
Пойтахтда яна бир инсонпарварлик ва масъулият намунаси: Янги Камолон маҳалласи инспектори фидойи хизмати эвазига давлат раҳбаридан алоҳида эътироф ва капитанлик унвонини олди. Бу воқеа Шавкат Мирзиёевнинг Шайхонтоҳур туманига ташрифи пайтида рўй берди.

Президент “Ислоҳотлар штаби” фаолияти тақдимотида маҳалла инспектори томонидан тўпланган барча демографик ва статистик маълумотлар, аҳолининг жинси ва ёши, уйлар сони, турли вилоятдан келган фуқаролар ҳақидаги ахборотлар жамланган махсус дастур билан танишди. Инспектор маҳаллада хавфсизликни таъминлаш, жиноятларнинг олдини олиш учун йўлакларда кузатув камералари ўрнатилган ситуацион марказ ташкил этилганини, натижада 2024 йилда бирорта ҳам жиноят қайд этилмаганини маълум қилди.

Давлат раҳбари инспектордан “Қайси хонадонда қандай иш олиб боряпсан? Қайси хонадон ёки ташкилот хавфли деб ўйлайсан?” деган саволларини ҳам берди. Инспектор эса маҳалла еттилиги билан ҳамкорликда иш олиб борилаётгани, муаммо ва хавф йўқлигини, 2025 йил охиригача бирорта жиноят содир бўлмаслигини ишонч билан ваъда берди.

Президент Мирзиёев унга фахр билан: “Агар ҳар бир инспектор сен каби фидокорона хизмат қилса, мамлакатда жиноятчилик йўқолади. Сен эртага капитан бўласан. Жасорат билан, ишонч билан гапираяпсан. Сенга ўхшаганлар келажакда маҳалла хизматининг етакчиси бўлади”, дея инспекторни мақтаб, унга капитанлик унвони берилиши тўғрисида маълум қилди. «Мен сенга ўхшаган кадрларни тарбия қилмоқчиман. Капитанлик билан табриклайман!» деди давлат раҳбари.

Инспекторнинг ваъдаси эса шундай янгради: “Муҳтарам президент, Янги Камолон маҳалласи энг намунали маҳалла бўлишига мен сизга ваъда бераман ва Ўзбекистон Республикасига садоқат билан хизмат қиламан!”

Бугунги кунда маҳаллада жиноятлар нолга тенг. Янги Камолон тажрибаси бутун мамлакат учун намуна бўлиб, маҳалла инспекторлари вазифаси, жамоат хавфсизлиги ва фуқаролар билан ишлашда янги босқичга кўтарилаётганини яққол кўрсатди.

Бу воқеа нафақат шаҳар, балки бутун мамлакатда маҳалла тизими, жамоат хавфсизлиги ва фидойи инспекторлар фаолиятига янги руҳ, янги мотив ва тўлиқ ишонч бахш этди. Бу каби жасорат намунаси тизимда янгича ёндашув ва кенг ўзгаришларга туртки бўладими — аммо бугунги кун қаҳрамони Янги Камолонда янги саҳифа очди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Пойтахтда жасорат рамзи: Президент шахсан инспекторга капитан унвонини топширди