
2025 йилнинг илк ярим йиллигида Ўзбекистонга ташриф буюрган хорижлик меҳмонлар сони кескин ортгани кузатилди. Туризм қўмитасининг маълумотларига кўра, ҳар ой мамлакатга келаётган сайёҳлар оқими 1 миллионлик кўрсаткичдан ошиб кетмоқда. Бу ҳақда Kursiv.media хабар берди.
2024 йилга нисбатан сайёҳлар сони деярли 20 фоизга кўпайган. Бу ҳолат нафақат Ўзбекистонга бўлган қизиқиш ошиб бораётганидан далолат беради, балки мамлакатда туризм соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ўз самарасини бераётганини ҳам тасдиқлайди.
Жумладан, апрель ойида Ўзбекистон тарихда илк бор 1 миллиондан зиёд хорижлик меҳмонни қабул қилди. Май ойида эса ушбу рақам яна ошиб, 1,1 миллионга етди. Июн ойида ҳам бу ижобий тенденция сақланиб қолди — мамлакатга яна 1,1 миллионга яқин турист ташриф буюрди.
Бундай динамика мамлакатдаги туризм инфратузилмаси, хизматлар сифатини яхшилаш, хавфсизлик чораларини кучайтириш ва маданий мерос объектларини оммалаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан бевосита боғлиқ.
Айни пайтда, Ўзбекистон халқаро миқёсдаги йирик сайёҳлик йўналишларидан бирига айланиб бораётгани барча соҳалардаги ҳамкорлик имкониятларини ҳам кенгайтираётгани кузатилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар