
Гидрометеорология маркази маълум қилинишича, 6 декабрь куни республика бўйлаб ҳаво ўзгариб туради, жойларда ёғингарчиликлар кузатилади.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси 7-9, кундузи 15-17 даражага етади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилади, ёмғир қорга айланиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -2 — +3, кундузи 0-5 даража илиқгача кўтарилади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ёмғир ёғади, ҳарорат кечаси 4-9 даража, кундузи 10-15 даража илиқга етади.
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ёғингарчиликлар кузатилади, ҳаво ҳарорати кечаси 4-9, кундузи 13-18 даража илиқни ташкил этади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёмғир ёғади, ҳаво ҳарорати кечаси 5-10, кундузи 13-18 даража илиқгача кўтарилади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳам ёғингарчиликлар кузатилади, кечаси 2-7 даража, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар кузатилади, туман тушади. Ҳарорат кечаси 0-5, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар