date

Божхона: 1247 кг гиёҳванд модда ушланди

Божхона: 1247 кг гиёҳванд модда ушланди
2025 йилнинг биринчи ярми якунларига кўра, давлат бюджетига божхона орқали 34 триллион сўмдан зиёд тўловлар ўтказилди. Бу — иқтисодиёт учун муҳим кўрсаткич бўлиб, божхона идоралари фаолияти самарадорлигини намоён этмоқда.

Шу давр мобайнида 19 мингдан зиёд контрабанда ва божхона қонунбузарлиги ҳолатлари фош этилди. Уларда умумий қиймати 564 миллиард сўм бўлган товар ва моддий бойликларнинг ноқонуний равишда чегара орқали олиб ўтилиши ҳамда ички бозорда яширин айланишига чек қўйилди.

Қонунга зид равишда муомалада бўлган валюта миқдори ўтган йилнинг шу даврига нисбатан уч баробарга кўпайган бўлса, ноқонуний йўл билан олиб кирилган заргарлик буюмлари сони деярли икки баробарга ошган.

Шунингдек, божхона назорати остида жами 1247 килограмм гиёҳванд моддалари, 156 килограмм психотроп ва кучли таъсир этувчи воситаларнинг мамлакатга киритилиши олди олинди.

Мутасаддилар таъкидлашича, ноқонуний айланмани чеклаш ва хавфсизликни таъминлаш борасидаги чоралар янада кучайтирилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Божхона: 1247 кг гиёҳванд модда ушланди