
Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида 16 июль куни ҳаво ҳарорати юқори бўлади, айрим жойларда шамол тезлиги ортиши ва қисқа муддатли ёмғирлар кузатилиши мумкин. Бу ҳақда “Ўзгидромет” маркази жорий кун учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Тошкент шаҳрида- ҳаво бир оз булутли, вақти-вақти билан ўзгариб туради. Тун ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ кузатилиш эҳтимоли бор. Шарқдан секундига 3–8 м тезликда шамол бўлади, баъзи жойларда унинг кучи 10–13 м/с гача етиши мумкин. Ҳарорат тунги пайт 20–22°, кундузи 33–35° даража бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразмда- об-ҳаво асосан қуруқ ва ўзгарувчан. Шарқдан секундига 7–12 м тезликда шамол эсади. Айрим жойларда у 13–18 м/с гача кучайиши, ҳатто чанг-тўзонлар билан ҳам кечиши мумкин. Тунги ҳарорат 18–23°, кундузи 33–38° даража.
Бухоро ва Навоий вилоятларида- ҳаво бироз булутли, ёмғир кутилмайди. Шамол 7–12 м/с тезликда, лекин айрим жойларда 18–23 м/с гача кучайиши ва чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Тунги ҳарорат 18–23°, кундузги ҳарорат 33–38° даража атрофида бўлади.
Тошкент вилоятида- айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шамол 13–18 м/с гача кучайиши эҳтимоли бор. Тунги ҳарорат 18–23°, кундузи 32–37°.
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида- ҳаво қуруқ, лекин ўзгарувчан бўлиши кутилмоқда. Шамол айрим жойларда 18–23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат тунги 18–23°, кундузи 32–37° даража.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида- ҳам ҳаво бироз булутли, лекин ёмғир ёғмайди. Шамол 7–12 м/с, лекин баъзи ҳудудларда 23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат тунги 20–25°, кундузи 34–39°.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида- айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Тунги ҳарорат 19–24°, кундузги 30–35° даража.
Тоғли ҳудудларда- қисман ёмғир ва момақалдироқ кутилмоқда. Шамолнинг кучайиши 13–18 м/с гача етиши мумкин. Тунги ҳарорат 10–15°, кундузи 23–28° даража атрофида бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар