date

International Tashkent энди Azimut бошқарувида фаолият юритади

International Tashkent энди Azimut бошқарувида фаолият юритади
Тошкентдаги машҳур беш юлдузли International Tashkent меҳмонхонаси энди Россиянинг Azimut Hotels компанияси томонидан бошқарилади. Бу ҳақда Kursiv.media манбаси хабар берди.

1997 йили InterContinental бренди остида иш бошлаган ушбу меҳмонхона 2012 йилгача халқаро оператор назоратида бўлган. Шу йилдан кейинги даврда унинг фаолияти тўхтаган эди.

2024 йил ноябрь ойида мазкур бинога "Smart Fast Stroy" компанияси томонидан 26 миллион доллар сармоя киритилди ва объект хусусий мулкка айланди.

Эндиликда бу меҳмонхона "Azimut Grand Hotel Tashkent" номи билан фаолият юритади. Қизиқ жиҳати шундаки, бу — Марказий Осиёдаги Azimut Hotels бренди остида иш бошлайдиган илк премиум тоифали меҳмонхонадир.

Маълумот учун, Azimut Hotels 2004 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирда Россия, Германия, Австрия ва Исроилдаги 39 меҳмонхонани бошқариб келмоқда. Тошкентдаги янги лойиҳа ушбу халқаро бренднинг минтақадаги ривожланиш йўлида муҳим қадам ҳисобланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » International Tashkent энди Azimut бошқарувида фаолият юритади