
Дунёдаги энг йирик маълумотлар базаларидан бири ҳисобланган Numbeo портали 2025 йилнинг биринчи ярим йиллиги бўйича халқаро жиноятчилик даражаси индекси натижаларини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон хавфсизлик бўйича жаҳонда 25-ўринни эгаллаб, Марказий Осиё минтақасида энг хавфсиз давлат деб топилди.
Бу натижа Ўзбекистоннинг икки поғона юқорига кўтарилиши орқали қайд этилди. Мамлакатда ҳуқуқ-тартибот ва жамоат хавфсизлиги соҳасидаги ислоҳотлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг фаолиятини самарали ташкил этиш, ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқий онгини ошириш борасидаги чора-тадбирлар юқори баҳоланди.
Қўшни давлатларнинг кўрсаткичлари эса қуйидагича бўлди:
Қозоғистон — 73-ўрин;
Қирғизистон — 101-ўрин;
Афғонистон — 145-ўрин.
Ажабланарлиси, Туркманистон ва Тожикистон каби қўшни давлатлар индекс рўйхатига киритилмаган.
Numbeoнинг ушбу рўйхати мамлакатлардаги жиноятчилик даражаси, фуқароларнинг хавфсизлик тўғрисидаги субъектив фикрлари, тинчлик ва барқарорлик кўрсаткичларини ҳисобга олиб тузилади. Бундай халқаро тан олинган манбаларда юқори ўринларни эгаллаш — мамлакат имижи, туризм ва инвестиция муҳити учун муҳим омиллардан ҳисобланади.
Ўзбекистоннинг ушбу натижаси — мамлакатдаги тинчлик ва хавфсизликни таъминлашга қаратилган сиёсат самараси сифатида баҳоланмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар