
Яқин келажакда олий таълимдаги энг муҳим ўзгаришлардан бири амалга оширилди – президент томонидан “Давлат олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармойиш имзоланди, деб хабар берди Huquqiy axborot.
Ушбу ҳужжат асосида 2025-2026 ўқув йилидан бошлаб, кейинги тўрт йил мобайнида давлат ОТМларига ажратиладиган қабул параметрлари аниқ белгилаб қўйилди. Бу эса, ўз навбатида, ҳар йили минглаб ёшлар учун давлат гранти асосида олий таълимда ўқиш имкониятини тақдим этади.
Эътиборли жиҳати – фармойишда бакалавриат ва магистратуранинг кундузги таълим шакли бўйича аниқ рақамлар келтирилган:
Бакалаврлар учун:
- 2025–2026: 35 500 нафар талабагача;
- 2026–2027: 36 023 нафар;
- 2027–2028: 36 460 нафар;
- 2028–2029: 36 761 нафар.
Магистрлар учун:
- 2025–2026: 9 922 нафар талабагача;
- 2026–2027: 10 191 нафар;
- 2027–2028: 10 477 нафар;
- 2028–2029: 10 784 нафар.
Бунда фақатгина давлат ОТМлари эмас, балки мамлакатимизда фаолият юритаётган хорижий ОТМлар, уларнинг филиаллари ҳамда хусусий таълим муассасаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Хусусан:
- 1 320 та давлат гранти хорижий ва нодавлат ОТМлар ўртасида тақсимланади;
- Хорижда истиқомат қилаётган ва ватанида ўқишни хоҳлаётган ёшлар учун 30 та алоҳида давлат гранти ажратилади;
- Хотин-қизлар учун эса Оила ва хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда 4 000 та махсус грант йўналтирилади.
Буларнинг барчаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан Давлат комиссиясига тақдим этиладиган таклифлар асосида амалга оширилади.
Яъни, кейинги йилларда олий маълумот олишни режалаштираётган ёшлар учун имкониятлар янада кенгаяди. Давлат грантларининг босқичма-босқич кўпайиши таълим соҳасида тенг имкониятлар яратишга қаратилган муҳим қадамлардан бири сифатида қайд этилади.
Таълим олишга бўлган талаб ва рақобат юқори бўлиб турган бугунги замонда ушбу фармойиш ёшлар учун янги эшикларни очади ва келажакда билимли, салоҳиятли мутахассисларни етиштиришга хизмат қилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар