date

Тошкент рейсида аёлга шаҳвоний тегинган маст йўловчи қамалди

Тошкент рейсида аёлга шаҳвоний тегинган маст йўловчи қамалди
2025 йил 21 июль куни “Москва–Тошкент” рейсида нохуш воқеа рўй берди. Самолёт Тошкентга қўниши арафасида 40 ёшли эркак маст ҳолда ўзини тута олмасдан, ёнида ўтирган аёлга нисбатан шаҳвоний ҳаракатлар содир этди. Бу ҳақда суд ҳужжатларига таяниб хабар қилинди.

Маълум бўлишича, маст йўловчи аёлнинг кўкракларига тегиниб, ўзининг шимини ечган ва жинсий аъзосини чиқарган. Аёл ундан бу қилмишини тўхтатишни сўраган бўлса-да, эркак ўз ҳаракатларини давом эттирган.

Суд жараёнида эркак қилган ишини тан олган. Унинг сўзларига кўра, парвоз олдидан 3 бокал пиво ичгани сабаб маст ҳолда бўлган, ўзини билмай қилган ҳаракатидан пушаймон эканини билдирган. Шунингдек, суддан енгил жазо тайинлашини сўраган.

Шу билан бирга, суд ҳуқуқбузарликни жиддий деб баҳолаб, унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси 1-қисмига асосан 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.

Ушбу воқеа яна бир бор оммавий транспортда хулқ-атвор қоидаларига амал қилиш, айниқса аёлларга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлиш қанчалик муҳим эканини кўрсатади. Авиациядаги бундай ҳолатлар нафақат шахсий, балки жамият хавфсизлигига ҳам таҳдид солиши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкент рейсида аёлга шаҳвоний тегинган маст йўловчи қамалди