Асли Зоминлик Миромон Мирзиёевни одамлар ҳамон яхши гаплар ёдга олишади. У Самарқанд давлат тиббиёт Университетини битиргач бутун умрини беморлар ва эҳтиёжмандларнинг ҳожатини чиқаришга бағишлади.
Қаҳрамонимиз Самарқанддаги олийгоҳни битиргач домлаларининг қистови билан шаҳарда қолиши, осонроқ карьера қилиши мумкин эди. Бироқ, у ўз қишлоғига туғилиб ўсган ерига қайтишни афзал билади.
Миромон Мирзиёев Зоминдаги силни даволаш диспансери асосчиси ҳисобланади. Ҳамда у қишлоқдаги биринчи олий тоифали шифокор бўлган.
Хозир бу ҳақида ҳикоя қилиш осон ва оддийдек туюлади аммо ўша вақтлар урушдан кейинги аҳвол жуда оғир ачинарли эди. Одамлар оила боқаман, нон топаман деб, туну-кун тиним билмасдилар. Совет даврида одамларнинг саломатлиги юқоридагиларни қизиқтирмасди, улар одамлардан даладаги ишларни топширишни талаб қилишарди ҳалос. Турмушнинг ўта оғирлиги туфайли қишлоқда турли ҳил касалликлар тарқалаверарди. Бу касалликлар орасида энг оғири сил бўлиб, уни даволаш учун қишлоқда олий ҳимматли шифокор керак эди. Бу инсон Миромон Мирзиёев бўлиб чиқди.
Урушдан кейинги йиллардаги оғир дамларни кўпчилик яхши билади. Ўша вақтларда сил Зоминда қаттиқ авж олган. Қийин дамларда Миромон ака Зоминга рентген аппаратини олиб келишни уддалаган. Зомин бўйлаб 7 дан 70 ёшгача бўлган аҳолини текширувдан ўтказиб 1700 нафар сил билан касалланганларни аниқлаган. Сўнг уларни ўзи республика диспансер марказларига бориб даъволанишида бош-қош бўлган эди. Унинг бу ҳаракатлари оқибатида қанчадан-қанча умрлар сақланиб қолган.
Миромон Мирзиёев халқ дарди билан яшаган инсон бўлган, унинг бу ҳислати фарзандларига ўтганига ҳам шубҳа қилмаймиз. Шавкат Мирзиёев ҳам отаси каби халқ дарди, ғами билан қайғуруб, ённиб-куйиб яшайдиган раҳбар эканликларига ишонамиз. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”