Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 25 йил» эсдалик нишонини таъсис этиш тўғрисида» фармони имзоланди, деб ёзмоқда Mulohaza.uz сайти.
Ҳужжатга кўра, «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 25 йил» эсдалик нишони «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 25 йиллигини нишонлаш ҳамда давлатимизнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш ва Қуролли Кучларни барпо этишга салмоқли ҳисса қўшган ҳарбий хизматчиларни, Қуролли Кучлар фахрийларини ва хизматчиларини қўллаб-кувватлаш мақсадида таъсис этилмоқда.
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 25 йил” эсдалик нишонлари ва уларнинг гувоҳномалари бир ой муддатда белгиланган тартибда тайёрланишини таъминласин. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.Махмудов зиммасига юклансин», — дейилган Фармон матнида.
Низомга мувофиқ, «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 25 йил» эсдалик нишони билан Ўзбекистон мудофаа қудратини мустаҳкамлаш ва Қуролли Кучларни барпо этишга салмоқли ҳисса қўшган шахслар, юқори профессионал маҳорати, ҳарбий ва ватанпарварлик бурчига садоқатини намоён этган ҳарбий хизматчилар, жумладан, Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш бўйича жанговар ҳаракатларда иштирок этган, захирага бўшатилган ёки истеъфога чиқарилган ҳарбий хизматчилар, шунингдек, ҳарбий ҳамда хизмат бурчини бажаришда ҳалок бўлган ёхуд ярадор бўлган ва шикастланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчилари тақдирланадилар.
Ҳужжатга кўра, «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 25 йил» эсдалик нишони 0,25 микрон қалинликдаги олтин билан қопланган мис қотишмасидан тайёрланади ва диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”