1. Валюта ислоҳотлари
Тасаввур қилинг, энди чет элга чиқмоқчи бўлсангиз, 10 минг доллар валютани олиб чиқишингиз, 2 минг долларгача бўлган валютани эса, ҳатто, декларацияда кўрсатиб ўтмаслигингиз мумкин… Давлат порталида валюта соҳасини эркинлаштириш ҳақидаги қонун лойиҳасида худди ана шу ҳақда гап боради. Нима ҳам дердик, бу ўзбек жамоатчилигини беҳад хурсанд қилиб юборган хабарлардан бири бўлди…
2. Атамбаев Ўзбекистонни ГЭС қуришга чақирди
Ким айтди Ўзбекистон сув танқислиги муаммоси қаршисида, деб? Мана, Қирғизистон айнан ўз қўшниси учун атай ГЭС қураётганини эълон қилди. "Биз бугун Юқори-Норин каскади ва Қамбарота-1" бўйича ишлашимиз керак. Агар Ўзбекистон ушбу қурилишнинг таъсисчиларидан бири бўлса, айни муддао бўларди. Ахир бу ГЭС Ўзбекистон эҳтиёжлари учун қурилмоқда" дея баёнот қилди Атамбаев. Айтганча, у расмий Бишкек бундан буёғига фақат ўз ҳарбий кучларига таянишини ва, шу боис, Россия ҳарбий базалари мамлакатдан чиқариб юборилишини ҳам қўшимча қилди. Хуллас, биргина ўзбеклар ҳайратда қолгани йўқ…
3. Арзон уйларнинг нархи 85 млн сўмдан бошланиши маълум бўлди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги "2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида"ги қарорига асосан мазкур йўналишдаги ишлар кенг кўламда давом эттирилиб, қишлоқ аҳолисининг турмуш шароитини янада яхшилашга эътибор қаратилмоқда.
4. Шавкат Мирзиёевнинг ғалабаси
Ўзбекистонда муддатидан олдин ўтказилган президент сайловлари дунё ҳамжамияти эътиборида бўлди: сайлов жараёнини 600га яқин халқаро кузатувчилар кузатди. Уларнинг аксарияти "бу сайловлардан ўрганадиган нарсамиз кўп бўлди", дея эътироф этди. Ўзбекистон фуқаролари Шавкат Мирзиёевнинг ишончли ғалабаси билан бирга янги президент томонидан сўзланган биринчи нутқни ҳам гулдурос қарсаклар билан қарши олишди. Ўзбекистон катта ўзгаришлар остонасида!
5. Ўзбекистон 27 давлат учун виза тартибини бекор қилди
Ўзбекистон бир эмас, икки эмас, балки 27 давлатга виза тартибини бекор қилгани оламшумул янгилик бўлди. Фақат тожикистонликлар рўйхатдан ўзларини топа олмай бир оз каловланиб қолишганини айтмасак, ҳамда 50 долларлик тўлов ҳам айримларга бир оз кўпдек туюлганини инобатга олмасак, ҳаммаси рисоладагидек. Аммо тарихий обидаларимизга бир қур назар ташлашни хоҳлайдиганлар учун бу тўлов оғирлик қилмайди, деган умиддамиз.
6. Шавкат Мирзиёев сайлов участкасига оила аъзолари билан бирга келди
Шавкат Мирзиёев сайлов участкасига оила аъзоларидан 8 нафари ҳамроҳлигида келган.
Ўзбекистон тарихида, президентликка номзод сайлов жараёнида барча оила аъзолари билан қатнашмаган эди. Кўплаб ўзбекистонликлар ҳайратланганлигини яшириб ўтирмади...
7. Ўзбекистонда янги - 2017 йилнинг номи эълон қилинди
Шавкат Мирзиёев маъруза қилди. Табдирда республикамиз раҳбари кириб келаётган янги – 2017 йилни мамлакатимизда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилишни таклиф этган.
Эслатиб ўтамиз 1997-йил ҳам шунга ўхшаш "Инсон манфаатлари йили" деб номланган эди.
Манба: Sof.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»