Москва шаҳар думасининг ёдгорлик санъати бўйича комиссия пайшанба куни ўтказилган йиғилишда Россия пойтахтида Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилиши ғоясини бир овоздан қўллаб-қувватлади, деб ёзмоқда Kun.uz сайти.
Комиссия раиси Игорь Воскресенскийга асосланиб Интерфакс нашрининг хабар беришича, Каримовга Москвада ёдгорлик ўрнатиш ғояси Ўзбекистон томонидан билдирилган.
Ёдгорлик Полянка кўчасидаги хиёбонга ўрнатилиши режалаштирилган.
![]()
"Ҳайкал Ўзбекистон элчихонаси фонида жойлашади", - дея қайд этган Воскресенский.
Ўз навбатида Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Баҳром Ашрафхонов комиссия аъзоларига ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлашгани учун миннатдорчилик билдирган.
"Ҳайкал лойиҳаси халқаро танлов орқали танланади", - деган элчи.
Ҳайкалтарошлик ишлари учун тўловлар Ўзбекистон томонидан амалга оширилади, ҳудуддаги ободонлаштириш ва қурилиш ишлари харажатлари Москва бюджети томонидан қопланади.
Интерфакс Ёдгорлик элчихонаси амалга миннатдорчилик раиси “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Туркманобод шаҳрида Ислом Каримов ҳайкали очилди

Қарши, Самарқанд шаҳарлари ва Оқсарой олдида Ислом Каримов ҳайкали бўлади

Тошкент ва Самарқандда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилади

Ислом Каримов ҳайкали қаерга ўрнатилиши маълум бўлди

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримовга ҳайкал ўрнатадими?

Ислом Каримов номи билан қайси жойларни аташни Ўзбекистон халқи ҳал қилади