22:21 / 09.12.2016
13 190

Ўзбекистоннинг собиқ раҳбари Инъомжон Усмонхўжаев оқланди

Ўзбекистоннинг собиқ раҳбари Инъомжон Усмонхўжаев оқланди

Ўзбекистон Олий Суди мамлакатнинг собиқ раҳбари Иномжон Усмонхўжаевни реабилитация қилиш тўғрисида қарор чиқарганини фарғоналик журналист Абдусалом Эргашев ўзининг Facebookдаги саҳифасида эълон қилди, деб ёзади sof.uz нашри.

Қарор нусхасида ёзилишича, СССР Олий Суди жиноят ишлар бўйича судлов коллегиясининг 1989 йил 27 декабрда чиқарган Инъомжон Бузрукхўжаевич Усмонхўжаевга оид ҳукми бекор қилиниб, жиноят иши Ўзбекистон Жиноят кодексининг 83 -моддаси 1-бандига асосан тугатилган.

Инъомжон Усмонхўжаевнинг Фарғонадаги манзилига йўлланган расмий мактубга 2016 йил 18 ноябр санаси қўйилган.

Усмонхўжаев «пахта иши» да айбланиб, 1988 йил 12 январида Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитасининг биринчи котиби лавозимидан бўшатилган ва 1989 йил 27 декабрида 12 йилга озодликдан маҳрум этилган. 1990 йилда қамоқдан озод этилган.

Инъомжон Усмонхўжаев Ўзбекистон ССР Олий Совети Президиуми раиси (1978-83) ва 1983 йилдан 1988 йилгача Ўзбекистон Компартияси МК 1-котиби лавозимларида ишлаган

е-tarix.uz сайтида собиқ раҳбар ҳақида “И. Усмонхўжаев республикага раҳбарлик қилган йилларда сиёсий ва иқтисодий вазият ёмонлашди, у қатъиятсизлиги ва журъатсизлиги туфайли Марказнинг тазйиқига дош бера олмай, 1984-88-йилларда Ўзбекистоннинг кўплаб хўжалик ва партия арбобларини “пахта иши” ва “ўзбеклар иши” деган сохта сиёсий айбловлар натижасида қатағон қилинишига, халқнинг миллий ғурури ва қадриятлари камситилишига йўл қўйиб берди”, деб ёзилган.

Инъомжон Усмонхўжаев ҳозир Фарғона шаҳрида яшайди.

Расм dunyouzbeklari.com сайтидан олинди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистоннинг собиқ раҳбари Инъомжон Усмонхўжаев оқланди