date

Гиёҳвандликка қарши махфий ёрдам учун телефон ишга туширилди

Гиёҳвандликка қарши махфий ёрдам учун телефон ишга туширилди

Ўзбекистонда гиёҳвандлик балосидан жабр кўраётган шахслар ва уларнинг яқинларига аниқ, махфий ва бепул маслаҳат бериш мақсадида махсус ишонч телефони ташкил этилди. Янги ишга тушган колл-марказ 7 кун, 24 соат фаолият юритади ва унинг рақами: +998 55 515-45-65.

Ушбу ташаббус аҳолига наркология хизматларини янада яқинлаштириш, профилактика ишларини кучайтириш ҳамда оғриқли муаммога нисбатан муносабатни юмшатишга қаратилган. Энди фуқаролар наркология муассасасига бормасдан, шахсий маълумотларини сир сақлаган ҳолда, телефон орқали аноним маслаҳат олишлари мумкин.

Ишонч телефони орқали мурожаат қилганлар мутахассислардан қуйидаги масалалар бўйича маслаҳат олишлари мумкин:

  • Гиёҳвандликка мос келувчи илк аломатлар;

  • Ушбу балога қандай тушиб қолиш мумкинлиги;

  • Оила аъзоси, яқин инсонининг хатти-ҳаракатида шубҳали ўзгаришлар бўлса, нима қилиш кераклиги;

  • Қандай профилактик чоралар кўриш ва ёрдам таклиф этиш лозимлиги.

Маҳфийлик тўлиқ кафолатланади. Ҳар қандай маълумот, сўзлашув ва шахсий танишув сир сақланади. Бу хизмат нафақат даволаш, балки инсонлар ҳаётини сақлаб қолишга хизмат қилувчи муҳим қадам ҳисобланади.

Ушбу лойиҳа гиёҳвандликка қарши курашда муҳим восита бўлиб, жамиятда бу муаммони очиқ муҳокама қилишга илк қадам сифатида баҳоланмоқда. Шунингдек, психологик кўмакка муҳтож инсонларга бағрикенг ва инсонпарвар ёндашувни тарғиб қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Гиёҳвандликка қарши махфий ёрдам учун телефон ишга туширилди