
Самарқандда навбатдаги рекорд даражасидаги тадбир бўлиб ўтди — шаҳар марказида улкан қозонда 7 тоннадан ортиқ палов тайёрланди. Таом миллий ғурур тимсоли сифатида нафақат Ўзбекистон, балки дунё меҳмонларини ҳам ўзига жалб этди.
Ушбу гигант палов узунлиги 4,5 метр ва баландлиги 2 метр бўлган махсус тайёрланган қозонда пиширилди. Қозондаги палов учун жами қуйидаги миқдорда маҳсулотлар сарф қилинди:
-
1700 кг гуруч,
-
1900 кг сариқ сабзи,
-
480 кг қизил сабзи,
-
830 кг қўй гўшти,
-
830 кг мол гўшти,
-
130 кг думба,
-
350 литр ўсимлик ёғи,
-
200 кг пиёз,
-
100 кг нўхат,
-
170 кг майиз,
-
5 кг зира,
-
3 кг мурч,
-
17 кг қорақанд,
-
50 кг туз,
-
450 литр сув.
Ушбу таомни тайёрлаш учун жами 55 нафар ошпаз – шундан 50 нафари маҳаллий, 5 нафари эса хорижлик — ўз маҳоратларини намоён этишди. Улар 5 соат мобайнида биргаликда ишлаб, миллий таомимизнинг барча мазали қирраларини очиб беришга ҳаракат қилишди.
Палов тайёр бўлгач, 10 нафар маҳоратли ошпаз уни 2,5 соат давомида сузиб, меҳмонларга ҳавола қилди.
Бу каби тадбирлар нафақат миллий таомларимизни тарғиб қилади, балки туризм ва гастрономик меросимизнинг ривожига ҳам катта ҳисса қўшади. Самарқанд ўзининг тарихий ёдгорликлари ва эндиликда гастрономик мўъжизалари билан ҳам дунёга танилаётгани қувонарли.