12 065
Ш.Мирзиёев энг кам иш ҳақи, пенсия ва стипендия миқдорини оширишни ваъда берган эди…
Шавкат Мирзиёевнинг Конституциямизнинг 24 йиллиги тантанали маросимдаги маърузасида энг кам иш ҳақи миқдорини ва пенсия, нафақа ва стипендияларни ошириш ҳақида сўз юритди. Ш. Мирзиёев ушбу масалани сайлов олди дастурида ҳам таъкидлаб ўтган эди. Навбатдаги маърузада у бу ишлар босқичма-босқич амалга оширилишини ва бу режа эътибор марказида бўлишини айтди.
Самарали меҳнат учун зарур шароитлар, муносиб иш ҳақи, замонавий уй-жойлар, сифатли таълим ва тиббий ёрдам, дам олиш ва ҳордиқ чиқариш учун кенг имкониятлар яратиш – буларнинг барчаси иқтисодий соҳадаги ислоҳотларимиз моҳияти ва мазмунини белгилаб берадиган муҳим омиллардир.
Шу борада нафақат энг кам ойлик иш ҳақини, балки бюджет ташкилотларида ҳам, хўжалик юритувчи субъектларда ҳам ўртача иш ҳақи миқдорини, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақалар ҳажмини босқичма-босқич кўпайтириш эътиборимиз марказида бўлади.
Аҳолини иш билан таъминлаш биз учун нафақат иқтисодий, айни пайтда катта ижтимоий аҳамиятга эгадир. Ҳокимликлар, вазирлик ва идоралар, иш берувчи ташкилотлар билан бир қаторда банк муассасалари ҳам бу ишга янада фаол жалб этилиши керак.
Аҳоли бандлигини ҳал этишда туризмни ривожлантириш бўйича катта имкониятларни ҳам ишга солишимиз лозим.
Шу мақсадда яқинда ташкил этилган Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ўз маблағларини ва хорижий сармояларни халқаро стандартларга мос келадиган инфратузилмаларни ривожлантиришга йўналтириши зарур. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”