11–12 август кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича асосан кам булутли ва иссиқ об-ҳаво шароити сақланиб туради, деб хабар берди «Ўзгидромет». Бироқ ҳафтанинг иккинчи ярмида нисбатан салқинлашади.
11–12 август кунлари ҳаво ҳарорати асосан +38...+40 даража, жанубда +42 даражагача бўлади. Фақат шимоли-ғарбий вилоятларда ва чўл ҳудудларда эртага кундузи ҳарорат 2-3 даража пасаяди.
13 август, чоршанба куни ҳароратнинг пасайиши Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади. Лекин иссиқнинг сезиларли даражада пасайиши иш ҳафтасининг иккинчи ярмида кутилмоқда, бунда республика ҳудудининг катта қисмида ҳарорат +34...+37 даражагача, фақат энг чекка жанубда +40 даражагача пасаяди.
Ушбу кунларда ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Қорақалпоғистон Республикасида 13 август куни баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Шамол 7–12 метр/сония тезликда эсади, айрим жойларда 13–18 метр/сониягача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳрида асосан кам булутли об-ҳаво кузатилади. Шамол шарқдан 3–8 метр/сония тезликда эсади, 10–12 метр/сониягача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Ҳарорат кечалари +21...+23 даража, 11-12 августда кундуз куни +38...+40 даража, 13 августда +36...+38 даража, 14-15 августда +34...+37 даража бўлади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!