date

Эртага Тошкентда 4 балли магнит бўрони кузатилади

Эртага Тошкентда 4 балли магнит бўрони кузатилади

Meteonova хизмати маълумотларига кўра, эртага Тошкент шаҳрида магнитудаси 4 баллга тенг бўлган магнит бўрони кузатилиши кутилмоқда. Хабарга кўра, тўрт балли геошоклар эрталаб соат 08:00 да содир бўлиши, унинг пасайиши эса соат 11:00 га яқин қайд этилиши мумкин.

Мутаҳассислар магнит бўронларини Қуёшдаги ички реакциялар билан изоҳлайди. Қуёш массасининг чиқиши, юлдуз юзасида чақнашлар ва бошқа фаоллик натижасида кучли энергия тўлқинлари юзага келади. Ушбу энергия барча йўналишларга, жумладан Ерга ҳам етиб келади.

Бундай ҳодисалар айрим инсонларда соғлиқ билан боғлиқ ноқулайликларни келтириб чиқариши мумкин. Шифокорлар юрак-қон томир касаллиги бўлганларга, қон босими юқори ёки паст бўлганларга, шунингдек, бош оғриғи ва уйқу бузилиши муаммоси бўлганларга эртанги кунда эҳтиёткор бўлишни тавсия этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Эртага Тошкентда 4 балли магнит бўрони кузатилади