
Ўзбекистоннинг сайланган президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикасида 2017-2021 йилларга мўлжалланган маъмурий ислоҳотлар концепциясини тайёрлашга буйруқ берди. Бу ҳақда "Sof.uz" ёзмоқда.
“Мазкур концепцияга мувофиқ давлат бошқаруви органлари ваколатлари, вазифалари ва структурасини мақбуллаштириш, уларга тегишли бўлмаган, функцияларини такрорловчи ва умумий ходимлар миқдорини қисқартириш ҳамда иқтисодиётни бошқаришда давлатнинг аҳамиятини кескин камайтириш бўйича аниқ чоралар кўрилади”, деди Ўзбекистон Президенти
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, Президент девони ва Вазирлар Маҳкамасининг ижро аппарати фаолиятини такомиллаштиришга, қабул қилинган қарор, фармон ва қонунларнинг самарали амал қилинишига алоҳида диққат қаратилади.
Бундан ташқари Шавкат Мирзиёев давлат хизмати институтининг ислоҳ қилиниши, давлат хизматчиларининг ижтимоий ва моддий таъминотини тубдан яхшилаш, давлат хизматига янгича фикрловчи, масъулиятни ҳис этадиган, ташаббускор, Ватани ва халқига содиқ кадрларни жалб этиш масаласини ҳам қайд этиб ўтди.
Бу масалаларнинг барчаси яқинда ишлаб чиқиладиган “Давлат хизмати тўғрисида”ги Қонунда ўз аксини топади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар