19:08 / 13.12.2016
12 562

Адҳам Икромов соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди

Адҳам Икромов соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди

Бош вазир ўринбосари Адҳам Икромов Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда 13 декабрь куни маълум бўлди. «Газета.uz» маълумотига кўра, Икромов бош вазир ўринбосари лавозимини ҳам сақлаб қолади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.

Адҳам Икромов 2012 йилдан буён бош вазир ўринбосари лавозимида фаолият юритиб, Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт комплексини бошқаради. 2009−2012 йилларда эса Икромов соғлиқни сақлаш вазири сифатида фаолият кўрсатган.

2012 йилдан буён Соғлиқни сақлаш вазирлигига Анвар Алимов раҳбарлик қилиб келаётган эди. У Республика ихтисослашган эндокринология илмий амалий тиббиёт маркази директори лавозимига тайинланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Адҳам Икромов соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди