9 610
Шавкат Мирзиёев 14 декабрь куни Ўзбекистон Президенти сифатида қасамёд қилиши кутилмоқда
Ўзбекистоннинг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёевнинг инаугурацияси 14 декабрь, чоршанба куни Олий Мажлис палаталари қўшма мажлиси вақтида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Дарё» нашри маълум қилди.
Хабар беришларича, 14 декабрь Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлиси бўлиб ўтади. Унда 4 декабрь куни ўтказилган Ўзбекистон Президенти сайловида ғалаба қозонган Шавкат Мирзиёев давлат раҳбари сифатида қасамёд қилиши кутилмоқда.
Аввалроқ, 9 декабрь куни Марказий сайлов комиссияси (МСК) Ўзбекистон Президенти сайловининг якуний натижаларини расмий тарзда эълон қилган эди. Унга кўра, ЎзЛиДеПдан номзоди кўрсатилган Шавкат Мирзиёев сайловчиларнинг 88,61 фоиз овозини қўлга киритиб, сайловда ғолиб чиқди.
«Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги қонун 39-моддасига мувофиқ, Президент МСК томонидан сайлов натижалари расмий тарзда эълон қилинган кундан эътиборан кечи билан икки ой ичида Олий Мажлис йиғилишида қасамёд қилган пайтдан бошлаб ўз лавозимига киришиши лозим.
Ўзбекистон Конституциясининг 92-моддасига кўра, Президент Олий Мажлис йиғилишида қуйидаги қасамёдни қабул қилган пайтдан бошлаб ўз лавозимига киришган ҳисобланади: «Ўзбекистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, республиканинг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига кафолат беришга, Ўзбекистон Республикаси Президенти зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажаришга тантанали қасамёд қиламан». “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»