8 250
Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистонни 2021 йилгача ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилмоқда
Ўзбекистон ҳукумати мамлакатнинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқмоқда ва мазкур лойиҳа муҳокамага тақдим этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида маълум қилган.
«Биз Ўзбекистоннинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқишга киришдик ва мазкур лойиҳа умумхалқ муҳокамасига тақдим этилади», — дея президент сўзларини келтирган РИА Новости.
Президентнинг сўзларига кўра, дастурдан 5 асосий йўналиш: давлат бошқаруви ва суд-ҳуқуқ тизимини модернизация қилиш, иқтисодиётни либераллаштириш, ижтимоий соҳадаги ислоҳотлар ва ташқи сиёсат тамойиллари ўрин олади.
«Биз Вазирлар Маҳкамасининг ижро тизимига жиддий ўзгаришлар киритиш орқали уни мақбуллаштирамиз, жамият манфаатларига жавоб берадиган тизимга айлантирамиз», — дея таъкидлаган Президент. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?