date

Иордания подшоҳини Самарқанд аэропортида Шавкат Мирзиёев кутиб олди

Иордания подшоҳини Самарқанд аэропортида Шавкат Мирзиёев кутиб олди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги подшоҳи Абдулла II ибн Ал-Ҳусайн 25 август куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди.

Самарқанд шаҳри аэропортида подшоҳни Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди. Миллий куй-қўшиқ ва рақслардан иборат тантанали маросим бўлиб ўтди.

Ташрифнинг асосий тадбирлари 26 августга режалаштирилган. Бугун давлат раҳбарлари биргаликда қадимий Самарқанднинг тарихий обидаларини зиёрат қилади.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Иордания подшоҳини Самарқанд аэропортида Шавкат Мирзиёев кутиб олди