date

Самарқандда Иордания подшоҳини расмий кутиб олиш маросими ўтказилди

Самарқандда Иордания подшоҳини расмий кутиб олиш маросими ўтказилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Иордания подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн давлат ташрифи билан мамлакатда бўлиб турибди.

Бугун, 26 август куни Самарқанд шаҳрида ташрифнинг асосий тадбирлари Иордания раҳбарини расмий кутиб олиш маросимидан бошланди.

Конгресс маркази биноси олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон президенти олий мартабали меҳмонни самимий қарши олиб, шоҳсупага таклиф этди.

Ҳарбий оркестр икки мамлакат давлат мадҳияларини ижро этди.

Ўзбекистон президенти ва Иордания подшоҳи фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегация аъзоларини қутлади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Самарқандда Иордания подшоҳини расмий кутиб олиш маросими ўтказилди