date

Иордания подшоҳи Ўзбекистон маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди

Иордания подшоҳи Ўзбекистон маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди

Мамлакатга давлат ташрифи дастури доирасида Иордания подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида маҳаллий ишлаб чиқарилаётган экспортбоп маҳсулотлар кўргазмаси билан танишди.

Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида хорижий бозорлар учун халқаро стандартларга жавоб берадиган кенг турдаги юқори сифатли маҳсулотлар кўргазмага қўйилган.

Олий мартабали меҳмонга тоғ-кон, фармацевтика, кимё, тўқимачилик, заргарлик саноати, қишлоқ хўжалиги ва ахборот технологиялари каби соҳалардаги технологик босқичлар, ишлаб чиқариш қувватлари, инновациялар ва қўлланилаётган энг илғор ускуналар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Экспозициядан юқори қўшилган қийматга эга тайёр саноат маҳсулотлари намуналари: дори воситалари, тиббий асбоб-ускуналар, минерал ўғитлар, тўқимачилик, трикотаж ва заргарлик буюмлари, ҳунармандчилик маҳсулотлари, IT ечимлари ва бошқалар ўрин олган.

Иордания етакчиси Ўзбекистон маҳсулотлари ва саноат салоҳиятини юксак баҳолади. Давлат раҳбарлари етакчи корхоналар кооперациясини кенгайтириш, ўзаро тажриба алмашиш ва технологиялар трансферини амалга ошириш муҳимлигини таъкидлади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Иордания подшоҳи Ўзбекистон маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди