Ўзбекистонда янги автомобилга эга бўлишни истаган фойдаланувчилар учун яна бир қулай дастур – “Trade-up” ёки “Автомобиль алмаштириш” дастури ишга туширилди. 22 август куни бу борадаги ҳукумат қарори расман қабул қилинди.
“Trade-in” дастури, яъни фойдаланишда бўлган автомобилни устига қўшимча пул тўлаб янги автомобилга алмаштириш механизми илгари жорий этилган бўлса-да, энди янги “Trade-up” дастури орқали ҳам фойдаланувчилар янги автомобилларга эга бўлиш имкониятига эга бўлишади. Бу дастур орқали, фойдаланувчилар амалда ўзида бўлган автомобилни қайтариб, бошқа бир янги автомобилни олиш имкониятига эга бўлади.
Ҳар икки ҳолатда ҳам, агар жисмоний ёки юридик шахс автомобилни дистрибютор ёки дилер ташкилотига сотса, нотариал расмийлаштириш талаб этилмайди. Шу билан бирга, эр (хотин)нинг нотариал тартибда тасдиқланган розилиги талаб қилинади.
Қонунчиликда янги тушунчалар аниқлаб берилган. “Trade-in” дастури илгари фойдаланишда бўлган автомобилни янги автомобилга алмаштиришни назарда тутади, ва “Trade-up” эса, илгари фойдаланишда бўлган автомобилни янги автомобилга олишни англатади.
Дистрибюторлар ва дилерлар тушунчалари ҳам ўзгарган. Дистрибютор ташкилоти – Ўзбекистонда янги автомобиллар сотиш бўйича ишлаб чиқарувчи билан тузилган келишувга эга бўлган юридик шахс. Дилер ташкилоти эса, бунга қўшилиб, дистрибютор ёки ишлаб чиқарувчи билан тегишли дилерлик келишувига эга бўлган ташкилотни англатади.
Шу тариқа, янги имкониятлар ва шартлар фойдаланувчиларга енгиллик ва қулайликлар яратади ва уларга янги автомобилга эга бўлишдаги имкониятларни кенгайтириб бермоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!