date

Қўшимча давлат гранти ва ОТМ гранти натижалари қачон эълон қилинади?

Қўшимча давлат гранти ва ОТМ гранти натижалари қачон эълон қилинади?

Давлат олий таълим ташкилотларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириб, муайян ўқув йили бўйича GPA кўрсаткичи 4 ва ундан юқори бўлган талабаларга навбатдаги ўқув йили учун қўшимча давлат гранти тақдим этилади.

Белгиланган низомга кўра, талабгорлар ўз аризалари билан ҳар йили 20 июлга қадар олий таълим ташкилотининг расмий веб-сайти орқали рўйхатдан ўтади.

Махсус комиссия томонидан талабгорларнинг маълумотлари кўриб чиқилгач, қўшимча давлат гранти тақдим этилган талабалар ҳар йили 5 сентябрга қадар олий таълим ташкилоти томонидан хабардор қилинади.

Шунингдек, ҳукумат қарори билан молиявий мустақиллик берилган олий таълим ташкилотида GPA кўрсаткичи 3,3 дан 4 гача бўлган белгиланган тоифадаги талабаларга навбатдаги ўқув йили учун олий таълим ташкилоти гранти тақдим этилиши белгиланган.

Бунда молиявий мустақиллик берилган олий таълим ташкилотлари ҳар йили ўзларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан 1 млрд сўмгача бўлган миқдорда олий таълим ташкилоти грантини тақдим этади.

Бунда олий таълим ташкилоти гранти тақдим этилган талабанинг GPA кўрсаткичи:

  • 3,3 - 3,39 бўлганда — тўлов-контракт суммасининг 20 фоизи;
  • 3,4 - 3,49 бўлганда — тўлов-контракт суммасининг 30 фоизи;
  • 3,5 - 3,59 бўлганда — тўлов-контракт суммасининг 40 фоизи;
  • 3,6 - 3,69 бўлганда — тўлов-контракт суммасининг 50 фоизи;
  • 3,7 - 3,79 бўлганда — тўлов-контракт суммасининг 60 фоизи;
  • 3,8 - 3,89 бўлганда — тўлов-контракт суммасининг 70 фоизи;
  • 3,9 - 3,99 бўлганда — тўлов-контракт суммасининг 80 фоизи миқдоридаги қисми ушбу олий таълим ташкилотининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Бунда талабгорлар ўз аризалари билан ҳар йили 20 июлга қадар олий таълим ташкилотининг расмий веб-сайти орқали рўйхатдан ўтади. Натижалар ҳар йили 5 сентябрга қадар эълон қилинади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Қўшимча давлат гранти ва ОТМ гранти натижалари қачон эълон қилинади?