09:41 / 17.12.2016
10 312

Шавкат Мирзиёев ҳукуматдаги лавозим ўзгаришларига изоҳ берди

Шавкат Мирзиёев ҳукуматдаги лавозим ўзгаришларига изоҳ берди

Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида Шавкат Мирзиёев тантанали қасамёд қилган ва нутқ сўзлаган эди. Президент ўз нутқида, жумладан, бундан буён Ҳукумат ва шахсан унинг янги раҳбарияти фаолияти самарасини биз қайси мезонлар асосида баҳоланиши, Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмаси қандай мақсадда қайта кўриб чиқилиши ва тасдиқланишига изоҳ берди.

“Маълумки, Конституциямизнинг 98-моддасига мувофиқ, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларнинг устувор вазифаларини муваффақиятли ҳал этиш учун жавобгарлик Вазирлар Маҳкамаси, ҳукуматнинг ҳар бир аъзоси, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари зиммасига юклатилган. Бу, биринчи навбатда, Бош вазир ва унинг ўринбосарларидан юксак даражадаги шахсий масъулиятни, шунингдек, уларнинг зиммасига юкланган вазифаларни самарали ва тўлиқ бажаришни талаб этади, — деди давлатимиз раҳбари. — Шу муносабат билан бир таклиф киритмоқчиман. Яъни, Олий Мажлис палаталарининг 2015 йил 23 январдаги ва жорий йилнинг 8 сентябрдаги қўшма мажлисларида таклиф этилган Вазирлар Маҳкамасининг ҳаракат дастурини янада аниқлаштириб, ҳозирги талаблардан келиб чиққан ҳолда, унга қўшимчалар киритиш лозим. Бу – кечиктириб бўлмайдиган вазифадир.

Шавкат Мирзиёев Вазирлар Маҳкамасининг ҳаракат дастурида асосий диққат-эътиборни қуйидаги стратегик йўналишларга қаратиш мақсадга мувофиқлигини таъкидлади:

Биринчидан, иқтисодиётимизда юқори ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, макроиқтисодий барқарорлик ва миллий валютамизни янада мустаҳкамлашни таъминлаш.

Иккинчидан, мамлакатимиз ҳудудларини, яъни шаҳар, туман ва маҳаллаларни, айниқса иқтисодий ва ижтимоий ривожланишда нисбатан орқада қолаётган туман ва шаҳарларни комплекс ва жадал ривожлантириш.

Учинчидан, аҳолининг реал даромадларини, турмуш даражаси ва сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратиш”.
Ўзбекистон Президентининг маълум қилишича, Ҳукумат ва шахсан унинг янги раҳбарияти фаолияти самарасини юқоридаги мезонлар асосида баҳоланади. Шу боис ҳам шу кунларда Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмаси қайта кўриб чиқилмоқда.

- “Бундай ўзгартиришлардан асосий мақсад – тўпланган тажриба асосида ва мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича олдимизда турган кенг кўламли янги вазифаларга мувофиқ, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг энг оптимал ва самарали тизимини ишлаб чиқишдан иборат, — дейди Шавкат Мирзиёев. — Ана шу тизим марказида нафақат иқтисодиётнинг таянч тармоқларини, балки, энг аввало, ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва мамлакатимиз барча фуқароларининг ҳаётий манфаатларини таъминлашга ва уларнинг даромадларини кўпайтиришга доир истиқболдаги муҳим вазифалар туриши керак.
Ўзбекистоннинг янги Президенти ўз нутқида Ҳукуматнинг олдида марказий бошқарув органлари – Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, божхона тизими ва бошқа идоралар фаолиятини тубдан яхшилашга доир комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш вазифаси ҳам турганини айтиб ўтди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев ҳукуматдаги лавозим ўзгаришларига изоҳ берди